Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юзга яқин беморда кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилди
14:30 / 2019-10-21

Фарғонада Саудия Арабистони подшоҳлиги шифокорлари билан ҳамкорликда эҳтиёжманд аҳолига кардиожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича хайрия тадбири ўтказилди.


Фарғонада Саудия Арабистони подшоҳлиги шифокорлари билан ҳамкорликда эҳтиёжманд аҳолига кардиожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича хайрия тадбири ўтказилди.

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров, саудиялик машҳур кардиожарроҳ, доктор Муҳаммад Ҳамидуллоҳ Козим ва бошқалар мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор кардиожарроҳлик соҳасида ҳам юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Бу йўналишда жойлардаги бирламчи шифо масканларида аҳолига кенг кўламли замонавий тиббий-профилактика ва диагностика хизмати кўрсатилмоқда. Энг сўнгги русумдаги замонавий аппарат ва тиббиёт воситалари билан жиҳозланган, барча қулайликларга эга бўлган шифохоналарда юқори малакали тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатмоқда. Шу билан биргаликда чет эллардан тажрибали шифокорлар юртимизга таклиф этилиб, мураккаб хасталикларни даволашда юртдошларимизга елкадош бўлмоқда. Фарғона вилоятида ҳам бугунги кунда кардиожарроҳлик бўйича кўплаб амалиётлар муваффақиятли бажарилаётир.

12.JPG

Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида Саудия Арабистони Подшоҳлиги шифокорлари билан ташкил этилган мазкур тадбир ҳам кардиожарроҳликдаги илғор тажрибалар билан танишиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга.

Тиббиёт марказининг каридожарроҳлик бўлимида доктор Муҳаммад Ҳамидуллоҳ Козим бошчилигидаги саудиялик ва фарғоналик малакали мутахассислар ҳамкорлигида кардиожарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.

15.JPG

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, мазкур тадбир доирасида ўтказилган жарроҳлик амалиётларига вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 100 нафарга яқин беморлар қамраб олинди. Уларнинг барчаси бундай ғамхўрлик ва беғараз ёрдамдан беҳад қувонмоқда.

17.JPG

– Кўпдан буён юрак билан боғлиқ муаммолар сабаб қийналиб юрардим, – дейди бемор Абдуғани Қодиров. – Мана, операциядан чиққанимдан сўнг ўзимни анча енгил ҳис қиляпман, юрак соҳасидаги оғриқ ва санчиқлар ҳам йўқолди. Ушбу хайрия тадбирини ташкил қилган эзгу ниятли кишиларга самимий миннатдорчилик билдираман.