Юз йиллик дарахт кесилди
Бухоро вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан Қоракўл тумани Хирс қишлоғида юз йиллик дарахтлар ноқонуний равишда кесилганлиги бўйича туман Ички ишлар бўлимига қонунбузарликни содир этган шахсни аниқлаш мақсадида Ички ишлар бўлимига ҳужжатлар тақдим этилди.
Натижада, қонунбузарликни содир этган шахс аниқланиб, фуқаро И.Н. ҳақиқатдан ҳам тўрт туп манзарали дарахтни кесганлиги учун туман суди томонидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан 10 300 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 97 000 000 сўм деб белгиланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.