Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юз хонадонга 161 телевизор тўғри келади
15:19 / 2020-11-03

Бу кўрсаткични ўтган йиллар билан таққослайдиган бўлсак, телевизорлар сони йилдан йилга ортиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин.


Давлат статистика қўмитасининг ахборот хизмати уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосланиб, жорий йилнинг январь-сентябрь ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 161 та эканини қайд этмоқда.

Бу кўрсаткични ўтган йиллар билан таққослайдиган бўлсак, телевизорлар сони йилдан йилга ортиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Мисол учун, 2010 йилда 132 та, 2015 йилда 152 тани ташкил этган.

Қайд этиш керакки, мамлакатимизда 2019 йилда қиймати 946,3 миллиард сўмлик 951 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган.