Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ютуқли обуна" акциясининг илк ғолиблари тақдирланди
18:04 / 2022-01-13

Жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда ОАВ, хусусан, босма нашрларнинг ўрни катта. Матбуот нашрлари аҳолини холис ва ҳаққоний ахборот билан таъминлаш баробарида, воқеа-ҳодисаларни тарихга муҳрлаб қолдириши жиҳатдан ҳам энг ишончли манба ҳисобланади. Бундан ташқари, газета, журналлар айрим ижтимоий тармоқлардан фарқли равишда, одоб-ахлоқ ва адабий тил меъёрларига қатъий амал қилиб, аҳоли орасида чин маънода маърифат тарқатиб келади.

"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази муассислигида чоп этилаётган "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами", "Инсон ва қонун" газетаси, "Ҳуқуқ ва бурч" журнали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни тайёрлаш ва тарқатишда ана шундай нуфузли нашрлар сирасидан ҳисобланади.

Ушбу нашрларда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи таҳлилий, илмий материаллар кенг ёритиб борилади.

Мазкур чиқишлар ўз-ўзидан нашрларнинг жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада оширишда улкан ҳисса қўшиб келаётганини ҳам белгилайди.

Хабарингиз бор, 2022 йил учун ушбу нашрларнинг обуна ишларини фаол ташкил этиш доирасида "Ютуқли обуна" акцияси эълон қилинган эди. Унга кўра, ҳар бир ҳудудда энг кўп обуна ишларини ташкил этган адлия бўлими ва давлат хизматлари марказлари ходимларини қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирлаш назарда тутилган.

Жумладан, газетага 50 та, журналга 30 та ҳамда тўпламга 5 тадан кўп обуна ташкил этган ҳудудий адлия бошқармалари, туман ( шаҳар) адлия бўлимларини замонавий телевизор билан мукофотлаш белгиланган.

Акция доирасида Сирдарё вилоятининг Оқолтин ва Сардоба туманлари юқоридаги нашрларнинг обунасини тарғобитини юқори даражада ташкиллаштириб қимматбаҳо совринларга эга бўлди.

 Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш нафақат бир идоранинг, балки барча давлат органларининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Энг асосийси, зарур ҳуқуқий ахборотни давлат идоралари хоҳлаган вақтда эмас, фуқаролар хоҳлаган вақтда топиш ва фойдаланиш имкониятининг яратилиши жамият учун жуда муҳимдир.

Қайд этиш керак, "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази бу борада ўз олдига қўйган мақсадлари, жумладан, ҳуқуқий нашрлар фаолиятини оммалаштириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг янги инновацион усулларини кенг жорий қилиш бўйича мунтазам амалий чоралар кўриб боради.

 

З.Мирзабоева, ЎзА