Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ютуқлар, камчиликлар ва режалар муҳокама қилинди
15:27 / 2025-07-15

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлашга қаратилган масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят студияси орқали вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, вилоятда фаолият юритаётган барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, соҳавий ва тармоқ хизматлар раҳбарлари, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Идоралараро мувофиқлаштирувчи Кенгаш ҳамда ИИБ ҳузуридаги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссияга аъзо органларнинг мутасаддилари иштирок этди.

Йиғилишда вилоятда жиноятчиликка қарши кураш, мавжуд муаммолар, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятларни фош этиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи ва галдаги устувор вазифалар, Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларни аниқлаш ва уларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартибини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссиясининг фаолияти натижалари, “Бухоро тажрибаси” асосида маҳаллаларда содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг муҳокамаси танқидий кўриб чиқилди.

Айниқса, профилактика ишларида сусткашликка йўл қўйган, жиноятларнинг олдини олишда керакли тизимли ёндашувни таъминламаган раҳбарлар фаолияти кескин танқид қилинди. Бундай ҳолатларга йўл қўйган идора ва мутасаддиларга нисбатан таъсирчан ташкилий ва интизомий чоралар кўриш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш якунида хизмат бурчини виждонан адо этиб, ички ишлар тизимида юқори натижаларга эришган, фидокорона фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ходимлар тантанали равишда рағбатлантирилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.