Юсупов Абдисалим Бобомурод ўғлининг геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Песчаное ва Таушан конлари олтин маъданларининг минералогияси (Марказий Қизилқум)” мавзусида
Юсупов Абдисалим Бобомурод ўғлининг 04.00.08 - “Минералогия. Кристаллография” ихтисослиги бўйича “Песчаное ва Таушан конлари олтин маъданларининг минералогияси (Марказий Қизилқум)” мавзусидаги геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси “Минерал ресурслар институти” давлат муассасаси ҳузуридаги DSc.24/30.12.2019.GM.40.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2025 йил 7 февраль куни соат 14:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100164, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Олимлар кўчаси, 64-уй. Минерал ресурслар институти.
Тел.: (99871) 209-08-69
e-mail: info@ mridm.uz