Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир (+видео) 
17:03 / 2024-09-10

Янги ўқув йили учун имтиҳон синовлари тугаб, талабаликка қабул қилинган ёшлар учун ҳаяжонли кунлар бошланди. Ғалвир сувдан кўтарилиб, билимлар синовдан ўтди. Вақтида билим ва тажрибасини бойитган ёшлар ўзлари хоҳлаган олий ўқув юртларига ўқишга кирди.

Жорий йил Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари сафига 240 нафар ўғил-қиз қабул қилинди. Улар Ватанига, халқига ва Президентига содиқлиги ҳақида тантанали равишда қасамёд қабул қилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда дастлаб саф майдонига жанговар байроқ олиб кирилди. 

Сўнгра 1-босқич курсантлари «Ватанга қасамёд» ва Миллий гвардия хизматига кириш қасамёдини қабул қилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/w4zP1EwOnY4" title="Yurtning kuchi – birlikda, qadri esa tinchlikdadir" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тадбирда Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев сўзга чиқиб, Президентимиз университетга ташриф буюргани, ташриф давомида муҳим вазифалар белгилаб берилганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг “Тинчликни сақлаш фақат ҳарбийларнинг иши бўлиб қолмаслиги керак, бу барчамизнинг - ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг муқаддас бурчи бўлиши шарт. Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир”, деган сўзлари барчамиз учун энг муҳим ҳаётий вазифага айланмоғи лозимлиги қайд этилди. 

– Мен болалигимдан ҳарбий бўлишни орзу қилар эдим. Орзуимга эришиш йўлида ўқиб ўргандим ва ниҳоят талаба бўлдим, – дейди курсант Дилобар Мирзааҳмедова. – Қисқа вақт ичида шунга амин бўлдимки, билим олишимиз, жанговар тайёргарликка эга бўлишимиз учун университетда барча имкониятлар мавжуд. Ўзим ва сафдошларим номидан шуни ишонч билан айта оламанки, келгусида биз чуқур билим олиб мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини янада оширишга, юртимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида хизмат қилишга ваъда берамиз. 

Тадбир давомида курсантлар томонидан «Сафона» ва «Қўл жанги» усуллари намойиш қилиниб, Маърифатпарвар жадид боболаримиз ҳақида куй ва қўшиқлар куйланди. 

Н.Раҳмонова, ЎзА