Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртнинг эртанги тақдири ёшлар қўлида
19:54 / 2021-05-26

Мамлакатимиз ёшларига эътибор нечоғлик катта экани Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригида ҳам яққол акс этган.

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раҳбарлигида видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган йиғилишда ҳам бу жиҳатлар яна бир карра ўз ифодасини топди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ёшлар ойлигини жойларда юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигини тантанали нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек, жорий йилда ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро ҳамда республика миқёсидаги тадбирларни юқори савияда ўтказиш каби масалалар муҳокама этилди.

Ҳудудлардаги маданият марказлари тўгараклари сифатини яхшилаш ва фаолиятини янада жонлантириш, Болалар мусиқа ва санъат мактабларини янги ўқув йилига тайёрлаш, мулкчилик шаклидан қатъий назар жойлардаги маданият ва истироҳат боғларини ҳисобдан ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Жойлардаги ёш ижодкорларни соҳага кенг жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшлар базасини шакллантириш бўйича мавжуд тажриба ва амалиётларни янада такомиллаштириш давр талаби эканига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

 Н.Усмонова, ЎзА