Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизнинг маданий ва тарихий меросини муҳофаза қилишнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди
11:48 / 2024-06-19

Франция пойтахти Парижда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Гаянэ Умерова ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили Камол Мухторовнинг ЮНЕСКО Жаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан учрашуви бўлиб ўтди.

Юртимизнинг маданий ва тарихий мероси, шу жумладан, Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Хивадаги жаҳон мероси объектларини муҳофаза қилиш, бошқариш ҳамда асраб-авайлаш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Мулоқот чоғида 1972 йилги Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ “Wilmotte & Associés” ва “Deloitte” компаниялари томонидан амалга оширилаётган Бухоро шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбекистон тарихий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро маслаҳатлашув қўмитаси фаолиятини қайта тиклаш ва ЮНЕСКО етакчи мутахассисларининг мамлакатимизга маслаҳатлашув ташрифини ташкил этишга доир келишувларга эришилди.

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА