Юртимизнинг 16 шаҳрида югуриш мусобақаси ташкил этилди
Хусусан, пойтахтимизда "Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!" шиори остида югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мусобақага 5 мингдан зиёд иштирокчи қўшилди, улар орасида Тошкентнинг 50 та олийгоҳидан 3 мингга яқин талаба-ёшлар қатнашди.

Тошкентдаги оммавий югуриш мусобақасининг дастурига 3 ва 10 километрлик масофалар киритилди. Қолган шаҳарларда "Янги Нафас" спорт ҳаракатининг ягона рамзий масофаси 3 километрни ташкил қилди.
Шунингдек, ушбу спорт байрамига 30 та давлатнинг, жумладан, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистоннинг спорт югуриш клубларидан қарийб 400 нафар иштирокчи "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрдилар.
Гулноза Бобоева,ЎзА