French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Юртимизни яшил ҳудудга айлантирайлик” шиори остида экологик акция
18:27 / 2020-10-27

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ва Бектемир тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Юртимизни яшил ҳудудга айлантирайлик” шиори остида 100 минг дарахт экиш экологик акцияси бошланди.


Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ва Бектемир тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Юртимизни яшил ҳудудга айлантирайлик” шиори остида 100 минг дарахт экиш экологик акцияси бошланди. 

Тадбирни Бектемир туман ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов бошлаб берди.

photo_2020-10-27_19-25-54.jpg

Ушбу акция ташкилотчиларидан ва ташаббускорларидан бири Ўзбекистон Экологик партияси бўлиб, тадбирда Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси Севара Файзиева модераторлик қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Нодиржон Юнусов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчоновлар сўзга чиқишди.

photo_2020-10-27_19-25-58.jpg

Ушбу акцияни ўтказишдан кўзланган мақсад атроф-муҳитни яшил худудга айлантириш, тадбир давомида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ва Бектемир тумани ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

“Юртимизни яшил ҳудудга айлантирайлик” шиори остидаги дарахт экиш экологик акцияси жорий йилнинг 26 октябридан 25 ноябригача давом этади.
Ойбек Сапаев,
Бектемир тумани ҳокими маслаҳатчиси.