Юртимизга катта хоккейнинг қайтиши ёхуд “Ҳумо”нинг ёрқин парвози ҳақида
Ниҳоят хоккей ишқибозлари орзиқиб кутган кунлар етиб келди. Ахир неча йиллардан бери юртдошларимиз Ўзбекистонда катта хоккей мусобақалари ўтказилиши, муз устида эса ҳақиқий профессионаллар ўзаро баҳслашишини соғиниб қолишган эди.
Ниҳоят хоккей ишқибозлари орзиқиб кутган кунлар етиб келди. Ахир неча йиллардан бери юртдошларимиз Ўзбекистонда катта хоккей мусобақалари ўтказилиши, муз устида эса ҳақиқий профессионаллар ўзаро баҳслашишини соғиниб қолишган эди.
Кеча пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройида Олий хоккей лигаси доирасидаги Тошкентнинг “Ҳумо” ҳамда Россиянинг “Рязань” клублари ўртасидаги учрашув билан юртимизда янги мавсум расман старт олди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан мезбонлар ташаббусни қўлга олишган бўлса-да, бироқ биринчи даврада рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Фақат иккинчи даврага келиб мухлислар бироз хотиржам бўлишди. Аввалига Андрей Смирнов “Ҳумо”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинчалик Александр Шчербина, Арсений Ерохин, Евгений Григоренко ҳамда Артём Воронинлар ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишди. Якуний ҳисоб – 5:0, “Ҳумо” Тошкентга катта хоккейнинг қайтишини ана шундай ёрқин ғалаба билан қарши олди. Илоҳим, ғалабалар бардавом бўлсин.
Олий хоккей лигаси.
11 сентябрь, Тошкент, “Ҳумо Арена” муз саройи
“Ҳумо” (Ўзбекистон) – “Рязань” (Россия) – 5:0 (0:0, 3:0, 2:0)
Эслатиб ўтамиз, “Ҳумо” жамоаси Олий хоккей лигасидаги навбатдаги учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Ҳамюртларимиз бу сафар “Барс” жамоаси билан куч синашади. Мазкур ўйин ҳам маҳаллий вақт билан соат 19:30да бошланади.