Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимиздаги китобхонликни ривожлантиришга оид амалий ишлар Туркия нашрларида
11:07 / 2024-09-23

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги эзгу ишлар ёшларни ўз устида тиним билмай ишлашга, ижодкорликка, жамият атрофда кечаётган воқеликлардан мудом хабардор бўлишга даъват этмоқда.

Мамлакатимиз етакчисининг “Китоб ўқиган, ўзини устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди”, деган сўзлари ҳам бугунги кунда маърифий соҳаларда кечаётган ислоҳотларда устуворлик касб этмоқда.=

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори Умида Тешабоеванинг туркий халқлар маданияти, санъати ва урф-одатлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиб борувчи “Bengütaş” (Туркия) кутубхона журналида чоп этилган мақоласида Ўзбекистон раҳбарининг китоб мутолааси ҳақидаги нутқларидан келтирилган иқтибос мамлакатимизда китобхонликни тарғиб қилиш устувор йўналишлардан бири эканлигини яққол ифодалайди.

Мақолада айнан шу йўналишдаги ислоҳотлар, кутубхоначилик, китобхонликни ривожлантиришда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг роли очиб берилган.

Айтиш керакки, Миллий кутубхонанинг умумий фонди жами 8 миллион 108 минг 66 нусхани ташкил этади. Шундан босма нашрлар 7 миллион 121 минг 62 нусхани, электрон ресурслар сони 987 минг 4 нусхани ташкил этади.

Фойдаланувчиларнинг сони ҳам кундан кунга ортиб бормоқда, айни дамда кутубхона рўйхатидан ўтган фойдаланувчилар сони 360 687 та бўлиб, кутубхона фондидан фойдаланиш учун кутубхонага йилига ўртача 600 000 га яқин китобхон ташриф буюради. Фойдаланувчилар учун 15 та турли соҳаларга ихтисослаштирилган ўқув заллари мавжуд.

Мақолада юртимизда китобхонлик, мутолаа маданияти, кутубхона соҳаси ҳамда унинг вакиллари бўлмиш кутубхоначиларга қаратилаётган юксак эътибор алоҳида таъкидланган.

Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан “Йилнинг энг яхши Ахборот-кутубхона мутахассиси” кўрик танлови ташкил этилиб, танлов ғолиблари йил давомида стипендиялар олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Бу, соҳа вакилларини шу жумладан, ёш кутубхоначи кадрларни янада куч ва шижоат билан кутубхона иш-фаолиятини олиб боришида рағбатлантирмоқда.

Шу билан бирга, ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган ва узоқ йиллардан буён кутубхонада хизмат қилиб келаётган мутахассислар учун “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Барча саъй-ҳаракатлар китоб мутолаасини ривожлантириш ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтириш учун қилинмоқда. Бугунги виртуаллашиб бораётган даврда китобхонларни тарбиялаш кутубхона ва кутубхоначиларнинг асосий миссияларидан биридир, деб якун ясалган мақолада.

Н.Усмонова тайёрлади, ЎзА