Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда жами 1 миллион 380 минг нафардан ортиқ аҳоли тўлиқ эмланди
10:35 / 2021-08-13

ССВ хабарига кўра, 12 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 268 693 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:

1-босқич эмланганлар 216 721 нафарни,  

2-босқич эмланганлар 42 772 нафарни,

3-босқич эмланганлар 9 200 нафарни ташкил қилди.

 Айни кунгача мамлакатимизда жами 11 651 161 доза вакцинадан фойдаланилди.  

Улардан:

1-босқич эмланганлар 8 265 847 нафарни,  

2-босқичда эмланганлар 2 466 618 нафарни,

3-босқич эмланганлар 918 696 нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (49 766 доза),  

Сурхондарё вилояти (37 501 доза),

Андижон вилояти (25 676 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 316 604 доза,  

Наманган  вилоятида 1 311 393 доза,  

Андижон вилоятида 1 241 177 доза

Самарқанд вилоятида 1 159 830 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.