Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда шу кунгача 8,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланиб, 1 миллион 279 минг нафар киши тўлиқ эмланди
11:10 / 2021-08-05

4 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 347 970 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Улардан:

1-босқич эмланганлар 270 286 нафарни,  

2-босқич эмланганлар 57 617 нафарни,

3-босқич эмланганлар 20 067  нафарни ташкил қилди.

 Айни кунгача мамлакатимизда жами 8 666 096 доза вакцинадан фойдаланилди.  

Улардан:

1-босқич эмланганлар 5 723 820  нафарни,  

2-босқичда эмланганлар 2 113 555 нафарни,

3-босқич эмланганлар 828 721 нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 279 069 нафарни ташкил қилмоқда.

4 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Наманган вилояти (40 296доза),

Сурхондарё вилояти (39 009 доза),  

Андижон вилояти (35 400 доза),

Фарғона вилояти (33 246 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 1 080 789 доза,  

Фарғона вилоятида 1 078 854 доза,  

Андижон вилоятида 957 965 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.