3 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 308 750 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 222 083 нафарни,
2-босқич эмланганлар 62 957 нафарни,
3-босқич эмланганлар 23 710 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 8 318 126 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 5 453 534 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 2 055 938 нафарни,
3-босқич эмланганлар 808 654 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 257 768 нафарни ташкил қилмоқда.
3 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Сурхондарё вилояти (36 446 доза),
Тошкент вилояти (34 944 доза),
Андижон вилояти (32 672 доза),
Наманган вилояти (31 564 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 1 045 608 доза,
Наманган вилоятида 1 040 493 доза,
Андижон вилоятида 922 565 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.