French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда шу кунгача 2 миллион 295 минг доза вакцина қўлланилди
11:14 / 2021-06-05

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 4 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 51607 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 22748  нафарни,  

2-босқич эмланганлар  26521  нафарни,

3-босқич эмланганлар   2338 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 2295198 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар  1448557  нафарни,  

2-босқичда эмланганлар   840255 нафарни,

3-босқич эмланганлар 6386 нафарни ташкил қилди.  

4 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (6870 доза),  

Наманган вилояти (6412 доза),

Тошкент вилояти (5069 доза) банд қилди.  

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 287723 доза,  

Наманган вилоятида 270235 доза,  

Андижон вилоятида 262972 доза,

Самарқанд вилоятида 216339 дозани ташкил қилмоқда.  

Эмлаш жараёнлари давом этади.