Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда қадоқланаётган қайси ош тузида йод миқдори етишмаслиги аниқланди
19:50 / 2022-08-11

Йод танқислиги натижасида юзага келадиган касалликлар энг кўп учрайдиган касалликлар қаторига киради.

Йод танқислигига қарши кўп йиллик кураш олиб борилаётганига қарамасдан ҳанузгача дунёнинг кўплаб мамлакатлари, шу жумладан, республикамизда ҳам бу муаммо тўлиқ ҳал этилмаган.

Санэпидхизмат матбуот хизматининг маълум қилишича, юқорида суратлари келтирилган қадоқланган ош тузларида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган йод миқдорининг етишмаслиги аниқланди.

Шу ўринда юртдошларимиздан йодланган ош тузини сотиб олаётганда албатта унинг сифатига эътибор қаратишларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

ЎзА