Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда мавжуд мева-сабзавот сақлаш омборхоналарининг умумий қуввати минг тоннани ташкил қилади
18:10 / 2023-12-20

Зарарли организмларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлаш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касаллиги, бегона ўтлардан республика ҳудудининг ишончли ҳимоясини таъминловчи ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўйича давлат тадбирларининг самарали тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мамлакат ичида тарқалишига йўл қўймаслик борасидаги ишларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. 

Бу борада Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Нафақат атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, балки яшил майдонларни турли хил зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш билан бирга ташқи карантин соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Айтиш жоизки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳосилдорликни оширишда катта аҳамиятга. Шу билан биргаликда омборхоналарда мавжуд сабзавотларнинг турли хил касалликларга чалинмай сақланиши ҳам экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади. Хўш айни йўналишда қандай ишлар амалга оширилмоқда? 

– Бугунги кунда сабзавот экинлари майдонларини кенгайтиришга давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инспектори Султонпошша Аҳмедов. – Хусусан, картошка экинлари ўсув даврида ва кейинчалик ҳосилни омборларда сақлаш пайтида, турли хил касалликларга қарши самарали ҳимоя чоралари ва бошқа тадбирлар мунтазам равишда қўлланилмаса, касалликлар таъсирида ҳосилнинг кўп қисми нобуд бўлади ва сифати кескин даражада пасаяди. 

Шунингдек, картошка уруғининг омборларда сақланиш ҳолати ҳам ҳосил сифатига таъсир қилади. Айни вақтда омборхоналардаги мева-сабзавотларни яхши сақлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

Дарвоқе, бугунги кунда мамлакатимизда мавжуд бўлган ихтисослашган мева-сабзавот сақлаш омборхоналарининг умумий қуввати минг тоннани ташкил қилади. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА