Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 7 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 338 971 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 48 510 нафарни,
2-босқич эмланганлар 233 296 нафарни,
3-босқич эмланганлар 57 165 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 697 086 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 9 739 950 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 4 442 309 нафарни,
3-босқич эмланганлар 1 514 827 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 547 450 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (42 895 доза),
Андижон вилояти (42 727 доза),
Тошкент вилояти (34 334 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 1 800 718 доза,
Наманган вилоятида 1 754 773 доза,
Андижон вилоятида 1 680 061 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.