Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2 миллион нафардан ошди
10:57 / 2021-09-04

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 3 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 118 461 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:

1-босқич эмланганлар 22 569 нафарни,

2-босқич эмланганлар 80 611 нафарни,

3-босқич эмланганлар 15 281 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 890 793 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 625 859 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 3 886 810 нафарни,

3-босқич эмланганлар 1 378 124 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 058 336 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Хоразм вилояти (18 086 доза),

Андижон вилояти (15 417 доза),

Тошкент вилояти (12 035 доза)  банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 684 595 доза,

Наманган  вилоятида 1 680 972 доза,

Андижон вилоятида 1 566 614 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Мафтуна Каримова тайёрлади.