English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар 17,6 миллион дозадан ошди
10:16 / 2021-09-16

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 15 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 230 380 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:

1-босқич эмланганлар 68 096 нафарни,

2-босқич эмланганлар 110 431 нафарни,

3-босқич эмланганлар 51 853 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 17 665 698 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 10 215 423 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 5 543 423 нафарни,

3-босқич эмланганлар 1 906 852 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 432 465 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (27 623 доза),

Наманган вилояти (25 943 доза),

Тошкент вилояти (22 128 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 991 751 доза,

Наманган вилоятида 1 922 652 доза,

Андижон вилоятида 1 917 833 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.