Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда коронавирусга қарши 1 миллион 149 минг нафардан ортиқ киши тўлиқ эмланди
10:39 / 2021-07-29

28 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 218 651 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда хабар бермоқда.

Улардан:

1-босқич эмланганлар 137 758  нафарни,  

2-босқич эмланганлар 52 801 нафарни,

3-босқич эмланганлар 28 092 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 4 489 719  нафарни,  

2-босқичда эмланганлар  1 787 226 нафарни,

3-босқич эмланганлар 705 486 нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 149 687 нафарни ташкил қилмоқда.

28 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (28 136 доза),

Андижон вилояти (24 341  доза),

Наманган вилояти (21 367  доза),

Бухоро вилояти (20 097 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 910 884 доза,  

Фарғона вилоятида 907 405 доза,  

Андижон вилоятида 772 916 доза,

Самарқанд вилоятида 648 144  дозани ташкил қилмоқда.  

Эмлаш жараёнлари давом этади.