2021 йил 10 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95072 (+313) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
8 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
11 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
8 нафари Наманган вилоятида,
29 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
14 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Хоразм вилоятида,
29 нафари Тошкент вилоятида,
187 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
Бухоро вилоятида 4 нафар,
Жиззах вилоятида 16 нафар,
Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
Наманган вилоятида 5 нафар,
Самарқанд вилоятида 129 нафар,
Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
Фарғона вилоятида 21 нафар,
Хоразм вилоятида 7 нафар,
Тошкент вилоятида 57 нафар,
Тошкент шаҳрида 115 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90664 (+372) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 664 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3744 нафар бемор даволанмоқда.