Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда коронавирус билан касалланганлар сони 101 минг нафардан ошди
10:19 / 2021-06-04

2021 йил 3 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101198 (+201) нафарни ташкил этмоқда. Даволанганлар сони эса 97 минг нафардан ошди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

5 нафари Андижон вилоятида,

12 нафари Бухоро вилоятида,

5 нафари Жиззах вилоятида,

5 нафари Қашқадарё вилоятида,

3 нафари Навоий вилоятида,

6 нафари Наманган вилоятида,

17 нафари Самарқанд вилоятида,

6 нафари Сирдарё вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

4 нафари Фарғона вилоятида,

12 нафари Хоразм вилоятида,

32 нафари Тошкент вилоятида,

87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Бухоро вилоятида 6 нафар,

Наманган вилоятида 4 нафар,

Самарқанд вилоятида 33 нафар,

Сурхондарё вилоятида 4 нафар,

Фарғона вилоятида 3 нафар,

Хоразм вилоятида 4 нафар,

Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97077 (+188) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 695 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3426 нафар бемор даволанмоқда.