Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда эмланган фуқаролар сони 1 миллион нафардан ошди
09:22 / 2021-05-07

Мамлакатимизда жами 1 миллион 46 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, эмланган фуқаролар сони 1 миллион нафардан ошди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 6 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  жами 37158 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.  

Улардан:

1-босқич эмланганлар 23979 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 13179 нафарни ташкил қилди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1 046 668 доза вакцинадан фойдаланилди.  

Улардан:

1-босқич эмланганлар 1000956 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 45712 нафарни ташкил қилди.

6 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (8532 доза), Наманган вилояти (5390 доза),  Қашқадарё вилояти (3661 доза) банд қилди.  

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:

Фарғона вилоятида 129565 доза,  Андижон вилоятида 126625 доза,Наманган вилоятида 113950 доза, Самарқанд вилоятида 101859 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.