Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,6 миллион дозадан ошди
15 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 134 062 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан: 1-босқич эмланганлар 22 221 нафарни, 2-босқич эмланганлар 51 524 нафарни, 3-босқич эмланганлар 60 317 афарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 40 657 785 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан: 1-босқич эмланганлар 19 053 693 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 14 117 844 нафарни, 3-босқич эмланганлар 7 486 248 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Тошкент шаҳри (23 585 доза), Самарқанд вилояти (16 586 доза), Тошкент вилояти (14 028 доза) қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 66 фоизни ташкил қилди деб хабар бермоқда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.