Юртимизда COVID-19га қарши эмланиш учун 42,1 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 1 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 86 476 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 003 нафарни,
2-босқич эмланганлар 31 244 нафарни,
3-босқич эмланганлар 35 229 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 183 286 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 344 734 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 14 668 889 нафарни,
3-босқич эмланганлар 8 169 663 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Андижон вилояти (14 193 доза),
Қашқадарё вилояти (13 852 доза),
Тошкент шаҳри (9 501 доза) ташкил қилди.
Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,8 фоизни ташкил қилмоқда.