Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда буйрак етишмаслиги билан оғриган беморлар сони 14 мингдан ортиқ...
19:38 / 2022-08-10

Нефрология соҳаси ривожланиши баробарида буйрак хасталиклари сони ҳам ортиб бормоқда. Бугунги кунда юртимизда хроник буйрак етишмаслиги билан оғриган беморлар сони 14 мингдан ортиқ. Гемодиализ оладиган беморлар рўйхатида 4 минг 456 та бемор туради.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижасида кўплаб қулайликлар яратилди.

2016 йилда нефрология соҳасига, айнан гемодиализ хизматини ташкил этиш учун давлат бюджетидан 18 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлса, бу йил 145 миллиард сўм ажратилди. Натижада гемодиализ марказлари сони кўпайтирилди. Бундан 6 йил аввал энг яқин гемодиализ марказига 100-200 км. масофа бўлган бўлса, бугунги кунда бундай марказларнинг сони ортиб, 29 тадан 65 тага етди. 240 та диализ аппарати 700 тага етказилди.

Аввал вилоят маркази ва 2 та туманда диализ маркази бўлган бўлса, ҳозирда 23 та туман диализ марказлари билан таъминланди. Трансплантация амалиёти йўлга қўйилиши кўплаб беморларни ҳаётга қайтарди. Бу йил бошидан буён 96 та буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган «Ҳукумат соати»да Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев маълум қилди.

М.Комилова, ЎзА