Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда 3 босқичда тўлиқ эмланганлар сони 1282 нафарга етди
10:36 / 2021-06-02

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 1 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 66905 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:

1-босқич эмланганлар 24405 нафарни,  

2-босқич эмланганлар 41712  нафарни,

3-босқич эмланганлар 788 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами  2136423 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1379190 нафарни,  

2-босқичда эмланганлар  755951 нафарни,

3-босқич эмланганлар 1282  нафарни ташкил қилди.  

1 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Тошкент шаҳри (10562 доза),  

Андижон вилояти (7288 доза),  

Наманган вилояти (6993 доза) банд қилди.  

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 275517 доза,  

Наманган вилоятида 251223 доза,  

Андижон вилоятида 242319 дозани ташкил қилмоқда.

 

Эмлаш жараёнлари давом этади.