Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда 12 мингдан ортиқ дорихона бор
16:15 / 2025-11-19

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолати бўйича юртимизда 12 минг 658 та дорихона ва дорихона шохобчалари, 58 та дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар, 113 та дори воситалари тайёрловчи ҳамда 464 та дори воситаларини улгуржи сотувчи ташкилотлар фаолият юритмоқда.

“Дори-дармон” АЖ ана шундай йирик улгуржи ва чакана таъминотчилардан бири ҳисобланади.

Компания томонидан ўтказилган брифингда қайд этилганидек, у Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларининг асосий ҳамкорларидан биридир.  

Компания томонидан 2025 йилнинг дастлабки 9 ойида Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли тиббиёт муассасаларига 87,5 млрд. сўм, хусусий корхоналарга  13,5 млрд. сўм, ҚВП ва ҚОПларга 62,5 млрд. сўм, ҳарбий даволаш муассасаларига 1 млрд. сўм ҳамда бошқа тиббий муассасаларга 29,1 млрд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берилди:

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги 204-сон қарорига мувофиқ, амбулатория шароитида имтиёзли дори олиш ҳуқуқига эга 14 тоифадаги шахсларга компания дорихоналари орқали 2025 йилнинг 9 ойида 26 млрд. 614 млн. сўмдан ортиқ дори воситалари бепул берилди. Шунингдек, Президентнинг 2024 йил 5 сентябрдаги қарорига мувофиқ, жорий йил oxиригача бир қатор ҳудудларда, 2026 йил якунига қадар эса бутун мамлакат бўйлаб электрон дорихона тизимини жорий этиш белгилангани қайд этилди.

Айни вақтда компания ва унинг тизимидаги жамиятларга қарашли 426 та дорихона реимбурсация дастури бўйича фаолият юритаётгани маълум қилинди. Улардан: Сирдарё – 44, Бухоро – 102, Хоразм – 52, Навоий – 29, Қашқадарё – 48, Қорақалпоғистон – 36, Самарқанд – 61, Тошкент шаҳрида 54 та.

2025 йилнинг тўққиз ойида реимбурсация тизими орқали беморларга 14 млрд. 155 млн. сўмлик дори воситалари электрон рецепт асосида бепул берилди. Дастур доирасида гипертония, юрак ишемик касаллиги, 2-тур қандли диабет, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан диспансер рўйхатида турган беморларга 28 турдаги дори воситаси ажратилмоқда.

Компаниянинг умумий товар айланмаси 2025 йилнинг 9 ойида 369,9 млрд. сўмни ташкил этди. Шундан улгуржи айланма – 211,2 млрд сўм, чакана савдо айланмаси эса – 178,7 млрд. сўм.

Тадбир давомида журналистлар компаниянинг фаолияти ва лойиҳалари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА