Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимизда 1 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
09:25 / 2021-05-06

5 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 45616 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Улардан:

биринчи босқич эмланганлар 34089 нафарни, иккинчи босқичда эмланганлар 11527 нафарни ташкил қилди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда 1 миллион 9510 доза вакцинадан фойдаланилиб,  уларнинг 32533 дозаси иккинчи босқичда қўлланилди.

5 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (8588 доза), Тошкент шаҳри (7200 доза)  банд қилди.  

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:

Фарғона вилоятида 128838 доза,  

Андижон вилоятида 118 093 доза,

Наманган вилоятида 108 560 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.