ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида Париж шаҳрида ўтказилган XVII ёзги Паралимпия ўйинлари совриндорлари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар, фахрийлар давлат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Матонат дарси” ўтказилди.
Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов сўзга чиқиб, Ёрқинбек Одилов, Шахинахон Йигиталиева ва Моҳигул Ҳамдамованинг XVII ёзги Паралимпия ўйинларидаги юксак натижаларини эътироф этиб, уларни яна бир бор табриклади.
[gallery-19348]
Юртимизда спортчилар учун яратилган шароит ва имкониятлар хусусида алоҳида сўз юритди.
Матонат дарси давомида округ қўшинлари қўмондони томонидан Паралимпия совриндорларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир ёшларни спортга қизиқтириш, ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, ғалаба учун доимо ҳаракатда бўлиш, юртимиз байроғини баландларга кўтаришга ундаши билан аҳамиятли.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА