Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимиз ерларининг 92,2 фоизининг электрон харитаси яратилиб, кадастр ахборот тизимига киритилган
07:27 / 2022-07-28

Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари палатаси томонидан ер ҳисобини рақамли иқтисодиётга жорий этиш жараёнларига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди. Унда мамлакатимиз ерлари ва тоифалари, ерларнинг аниқ ҳисобини юритиш тартиблари ва уни геопорталга киритиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони жорий йил 1 январь ҳолатига кўра,   44 млн. 892 минг 400  гектар. Шундан 4 миллион 331 минг 700 гектари суғориладиган ерлардир. Жами ер майдони эса 44892,4 гектарни ташкил этади.

Жорий йил 1 майдан бошлаб илк бор янги интеграциялашган ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди. Илгари қишлоқ хўжалиги ерлари электрон шаклда рўйхатдан ўтказилмаган.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, Республиканинг жами 44,9 миллион гектар ер майдонидан 41,4 млн. гектари  ёки 92,2 фоизининг Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интегрaциялашган ахборот тизимида электрон харитаси яратилиб, кадастр ахборот тизимига киритилган.

Дарвоқе, Миллий ер ҳисоботида бўладиган ҳар қандай ўзгариш белгиланган тартибда амалдаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Шаҳноза Маматуропова,
ЎзА