French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимиз “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумига мезбонлик қилмоқда
09:43 / 2022-05-16

Ҳозиргина Тошкентда “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтаётган тадбир Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, АҚШ Глобал жалб қилиш институти,  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Халқаро ислом академияси ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимиятлари ҳамкорлигида ташкил этилган.

Анжуман доирасида турли мамлакатлар диншунос олимлари, амалиётчи мутахассисларига жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаб туришнинг муҳим шарти сифатида динлар ва маданиятлар ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш соҳасидаги энг яхши халқаро амалиёт, илғор хорижий тажриба намойиш этилади.

Мазкур халқаро форум жаҳон ҳамжамиятининг эътиқод эркинлигини таъминлаш  ва динлараро мулоқотни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатини бирлаштириш жараёни ажралмас қисми бўлиб, давлатимизнинг инсон ҳуқуқ ва эркинлиги бўйича халқаро мажбуриятларга қатъий содиқлиги, Ўзбекистон Республикаси 2020 йил илк бор сайланган  БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши масъул аъзоси сифатида мамлакатимизнинг айни йўналишда эътироф этилган умумий стандартларни  халқаро миқёсда фаол тарғиб этишга тайёрлиги ифодасидир.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти директори биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов сўзга чиқиб, 16-17 май кунлари Тошкентда кўп миллатли жамиятда конфессиялараро мулоқотни ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш, диний эркинлик масаласида қонун устуворлигини таъминлаш, турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлаш бўйича илғор амалиёт билан танишиш юзасидан илмий-амалий семинарлар ўтказилишини маълум қилди.Мазкур нуфузли халқаро маросим 20 майга қадар давом этади.

Улуғбек МАҲМИРЗАЕВ, Аъло АБДУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА