Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимиз бозорларидаги нарх-наволар ўрганилмоқда...
10:27 / 2020-10-26

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Ғиждувон тумани деҳқон бозоридаги нарх-наволар билан танишди.


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Ғиждувон тумани деҳқон бозоридаги нарх-наволар билан танишди.

Жамоатчилик назорати тартибида олиб борилган ўрганишлар натижасида 1 кг. мол гўшти 50000-58000 сўм, 1 кг. қўй гўшти 55000-58000 сўм, картошка 3200-3600 сўм, пиёз 1300-1500 сўм, сабзи 1400-1700 сўм, гуруч 5000-11000 сўм, пахта ёғи 1 л. 10000-15000 сўм, ун 5000-6000 сўм, шакар 7000-7500 сўмгача сотилаётганлиги кузатилди.

Аҳолига арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси бозор ҳудудида атиги 5-6 метрга ташкил этилган бўлиб, савдо расталарида сотилаётган маҳсулотлар сифати талаб даражасида эмас, шунингдек, ярмарка павильони туманда истиқомат қилаётган 285 минг аҳолининг эҳтиёжини қай даража қондира олади?

Арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари билан савдо қилаётган фидойи тадбиркорларга бозор ҳудудида фаолият кўрсатиш учун қулай шароитга эга расталар ажратилмаган. Тадбиркорлар мутлақо антисанитария ҳолатида фаолият кўрсатмоқда.

Ушбу ярмарка расталарида гўшт маҳсулотлари 50000 сўм нархларда кўрсатилган бўлса-да, амалда 55000 сўмдан сотилаётганлиги аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Кузатув ўрганишлар давомида бозор мутасаддилари билан учрашилиб, бу борада учраётган салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича тегишли амалий чора-тадбирлар белгилашлари тавсия этилди.

photo_2020-10-26_10-30-21.jpg

photo_2020-10-26_10-30-22.jpg

photo_2020-10-26_10-30-26.jpg