Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимиз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2021 йил 2 июнь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларига аниқлик киритилди.
Кузатув натижасига кўра, ўсимлик мойининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Aндижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори» ва Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори»да кузатилди.
Ушбу бозорларда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқилган пахта мойининг 1 литри 14 минг сўмдан сотилмоқда.
Максимал нархи Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди.
Мазкур бозорларда 1 литр ўсимлик мойини максимал 24,0 минг сўмдан, минимал 16-22 минг сўмдан ҳам харид қилиш мумкин.
Қуйида ўрганиш натижасида аниқланган 1 литр ўсимлик мойининг республика ҳудудларидаги минимал ва максимал нархлари келтирилган.
* Нукус шаҳар «Нукус деҳқон бозори» 14,0-20,0
* Андижон шаҳар «Янги бозор деҳқон бозори» 14,0-19,5
* Бухоро шаҳар «Бухоро марказий деҳқон бозори» 15,0-23,0
* Жиззах шаҳар «Жиззах марказий деҳқон бозори» 17,5-22,0
* Қарши шаҳар «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори» 17,0-22,0
* Навоий шаҳар «Саховат» бозори 14,5-23,0
* Наманган шаҳар «Наманган Чорсу деҳқон универсал бозори» 15,0-22,0
* Самарқанд шаҳар «Сиёб деҳқон бозори» 16,0-23,0
* Термиз шаҳар «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» 16,0-21,0
* Гулистон шаҳар «Гулистон деҳқон бозори» 14,0-21,0
* Чирчиқ шаҳар «Чирчиқ деҳқон бозори» 16,0-23,0
* Янгийўл шаҳар «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» 18,0-24,0
* Фарғона шаҳар «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори 14,0-19,0
* Урганч шаҳар «Урганч марказий деҳқон бозори» 15,5-21,0
* Тошкент шаҳар «Эски жўва деҳқон бозори» 15,5-21,0
* Тошкент шаҳар «Олой деҳқон бозори» 16,0-24,0
* Тошкент шаҳар «Фарҳод деҳқон бозори» 15,5-23,0
* Тошкент шаҳар «Қўйлиқ деҳқон бозори» 16,0-24,0
* Тошкент шаҳар «Миробод деҳқон бозори» 15,0-24,0