Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртимиз бўйлаб 3 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
11:46 / 2026-03-02

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади, ёмғир, қор кутилмоқда. Ғарбдан   секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, Устюртда  кечаси 7-10 даража совуқ, 0-3 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 3-6 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8,  кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10,  кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим  жойларда  ёмғир ёғади. Шарқдан  секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  3-8, кундузи 10-15 даража илиқ  бўлади. 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, ёмғир, қор кутилади, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши, сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3  даража совуқ, 2 даража илиқ,  кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар  

2-6 март кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши, қор кўчиши хавфи бор.

ЎзА