Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртдошларимизнинг 226 минг рублдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилди
12:33 / 2021-05-17

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига иш ҳақларини ундириб бериш бўйича мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаат мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари томонидан ўрганилди. Ўзганишлар натижасида Екатеринбург шаҳридаги ташкилотлардан бирида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган ватандошларимиз М.Саъдуллаева, Н.Мардонова, У.Сапаева, С.Комилова, У.Маҳкамоваларнинг 226 минг 533 рубль миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилди.