Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртдошларимиз юрт истиқболига бефарқ эмас
17:51 / 2023-05-18

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Президент сайловида иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини тўплашга киришди.

Мазкур жараён партиянинг 14 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларида, фуқароларнинг иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти. Ҳудудий партия ташкилотлари қошида ташкил қилинган ишчи гуруҳлар имзо тўплаш ишларига ташкилий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатдан кўмаклашмоқда.  

Ушбу муҳим жараёнга масъул партия фаоллари имзо тўплаш тадбирлари юртдошларимизнинг ижтимоий-сиёсий онг-тафаккури янада юксалгани, мамлакатимиз истиқболига дахлдор жараёнларга бефарқ эмаслиги, шунингдек, партия нуфузи тобора ошаётганини кўрсатаётганини алоҳида қайд этмоқда. Аҳолининг барча қатламлари вакиллари ўз ихтиёри билан, кўтаринки кайфиятда, энг муҳими, зиммаларидаги бурч ва масъулиятни чуқур англаган ҳолда номзоднинг сайловда иштирок этишига хайрихоҳлик билдирмоқда.

Имзо йиғиш билан боғлиқ тадбирлар қонунчиликда белгиланган меъёрларга қатъий риоя этилган тарзда  республикамизнинг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда.

ЎзА