Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртдошларимиз ўртасида Буюк Британия ва Польшага саёҳат қилиш ҳажми ортган
12:26 / 2025-09-08

2025 йилнинг ўтган ойларида туристик мақсадларда хорижга сафар қилган ўзбекистонликлар сони 3,5 миллион нафарга етган. Бугунги кунда саёҳат учун энг кўп танланган йўналишлар қўшни давлатлар бўлса-да, узоқ масофага бўлган қизиқиш ҳам ортмоқда. Сайёҳлар асосан саёҳат, ўқиш, хизмат юзасидан ва бошқа мақсадларда четга чиқишмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йилда юртдошларимиз ўртасида Буюк Британия ва Польшага саёҳат қилиш ҳажми ортган. 

 

Жумладан, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Буюк Британияга, қарийб 2 минг нафари Польшага сафар қилган.

Шунингдек, Кореяга ўқиш мақсадида бораётганлар сони ҳам ортмоқда. Маълумотларга кўра, 7 ойда 1,7 мингдан зиёд ўзбекистонликлар ўқиш учун Кореяга жўнаб кетган.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА