Юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Иркутск шаҳридаги ваколатхонаси вакиллари бетон блокларини ишлаб чиқарувчи “Фабрика Бетонов” корхонаси ва “Союзинвест” қурилиш ташкилотида бўлиб, юртдошларимиз билан учрашди.
Мулоқот чоғида фуқароларимиз иш ва яшаш шороити ўрганилди, аниқланган муаммолар ечими бўйича иш берувчи корхоналарга тавсиялар берилди.
Россия миграция қонунчилигига кўра, хорижда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистонда яратилган имтиёзлар хусусида маълумот берилди.
ЎзА