Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртдошимизга Япониянинг нуфузли ордени топширилди
20:14 / 2025-04-11

Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хатори Такаши Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон саройи директори Фаррух Усмоновга тантанали равишда Кунчиқар орден, Олтин ва Кумуш нур – “The Order of the Rising Sun, Gold and Silver Rays” номли Япония давлат мукофотини топширди.

Соврин ҳамюртимизга Ўзбекистонда япон маданиятини тарғиб қилиш, икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси эътирофидир.

Фаррух Усмонов 2006 йилдан буён раҳбарлик қилаётган ушбу марказ машҳур рассом, Токио санъат университети собиқ ректори Икуо Хираяма ташаббуси билан 2002 йил ташкил этилган. Эндиликда ўзига хос маданий мулоқот майдонига айланган муассасада мунтазам равишда турли кўргазма, фестиваль, маъруза ва алмашинув дастурлари ўтказиб келинади.

Карвон сарой фаолиятида археология ва тарихий мерос йўналишига алоҳида эътибор қаратилади.

А.Алимова, ЎзА