Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!”
17:28 / 2019-12-25

Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманидаги “Хадра” МФЙ “Спарк” автомобили билан тақдирланди.


Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида ўтказилган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги тантанали тадбирда аввало Президентимиз ташаббуси билан инсон манфаатларини таъминлаш йўлида ҳар бир соҳада олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижалари алоҳида таъкидланди.

“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган тадбирда “Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови, “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” Республика танлови ва “Касаба уюшмалари стипендиати” лойиҳаси ғолиблар статуэткалар билан тақдирланди.

photo5194930036375923735.jpg

“Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидагиэнг яхши санаторий” номинациясида ғолиб бўлган Тошкент шаҳридаги “Чинобод” санаторийси, “Касаба уюшмалари тизимидаги энг яхши шифокор” номинациясида ғолиб бўлган “Косонсой” санаторийси шифокори Иброҳимжон Хўжамов ва Касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Даволаш профилактика марказининг олий тоифали врач-терапевти Қутби Исломова муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, “Касаба уюшмалари тизимидаги энг яхши ҳамшира” номинациясида “Турон” санаторийси ҳамшираси Гулчеҳра Гулямова ва Даволаш профилактика марказининг олий тойфали бош ҳамшираси Сабоҳат Абдуллаевага Касаба уюшмалари Федерациясининг мукофотлари топширилди.

Шундан сўнг саҳнада “Касаба уюшмалари нашри бўлган “Ishonch” ва “Ishonch -Доверие” газеталарининг энг яхши журналисти” номинацияси ғолиби ҳамда “Ishonch” ва “Ishonch -Доверие” газеталари мукофоти совриндорларини тақдирлаш жараёни бўлиб ўтди. “Касаба уюшмаларининг энг фаол ахборот ҳамкори” сифатида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Хайрулла Нуритдиновга Касаба уюшмалари Федерациясининг мукофоти топширилди.

Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини юксалтиришда, шунингдек, улар саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган санаторийлар, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, дам олиш масканлари қурилишида катта жонбозлик кўрсатиб, илғор иш тажрибаларини намоён этаётган инсонлар “Касаба уюшмаларининг энг фаол маънавият ходими”, “Касаба уюшмалари тизимидаги энг яхши қурувчи”, “Касаба уюшмалари тизимидаги энг яхши лойиҳаловчи” номинацияларида мукофотландилар.

photo5195413825787112419.jpg

“Касаба уюшмаларининг энг яхши спорт мураббийси” мукофотига касаба уюшмасига қарашли Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийси Фарҳод Мирзажонов сазовор бўлди. “Касаба уюшмаларининг энг яхши спортчиси” мукофоти касаба уюшмасига қарашли Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетикачилари — оғир атлетика бўйича Халқаро тоифадаги спорт усталари Акбар Жўраев, Муаттар Набиева ҳамда Кумуш Файзуллаеваларга топширилди.

“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” тантанали тадбири доирасида жорий йилги ёзги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш мавсумида намунали фаолият кўрсатган энг яхши оромгоҳ ва оромгоҳ бошлиқлари ҳам эътироф этилдилар. Хусусан, “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятига қарашли “Сокол” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ва жорий йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан барпо этилиб фойдаланишга топширилган “Зомин” болалар соғломлаштириш оромгоҳи “Энг яхши оромгоҳ” номинациясида муносиб тақдирланди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида барпо этилган “Анор” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бошлиғи Светлана Лехно ва Қорақалпоғистон Республикасидаги “Орол болалари” соғломлаштириш оромгоҳи бошлиғи Рашид Аллабергенов “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” сифатида эътироф этилди ҳамда уларга диплом, статуэтка ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида “Касаба уюшмалари тизимида самарали фаолият кўрсатган ҳуқуқшунос”, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ишларни энг яхши ташкил этган касаба уюшма ташкилотлари” ва “Касаба уюшмалари Федерациясининг “Энергия тежамкорлиги кўрик-танлови” ғолиблари ҳам тақдирланди.

Касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавияти ва маданиятини юксалтириш, кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга ошириш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари нуфузини ошириш йўналишларидаги ишларга салмоқли ҳисса қўшаётган турли соҳа ходимлари ва касаба уюшма фаоллари тақдирланади.

Жорий йилда касаба уюшмаларининг 33 нафар фаоллари мазкур нишон билан тақдирланишга муносиб деб топилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида “Маҳалламда 5 та муҳим ташаббус” танлови ўтказилди. Тантанали тадбир давомида мазкур танлов ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилди. Хусусан, 3-ўринни Тошкент шаҳридаги 2 та маҳалла фуқаролар йиғини қўлга киритди. Булар Тошкент шаҳрининг Сирғали туманидаги “Қурувчилар” ва Бектемир туманидаги “Бинокор” маҳалла фуқаролар йиғинларидир. 2-ўринни Чилонзор туманидаги “Гавҳар” МФЙ эгаллади.

photo5195413825787112418.jpg

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган “Маҳалламда 5 та муҳим ташаббус” танловида МФЙлари ўртасида 1-ўринни қўлга киритган Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманидаги “Хадра” МФЙ “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

64d68f1b-9a02-425b-b3c4-cc3799b527ec.jpg

Шунингдек, туман кенгашлари ўртасида I–ўринга сазовор бўлган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Юнусобод тумани Кенгаши бошқарувига “Дамас” автомобили берилди. 

Тантанали тадбирнинг тақдирлаш қисмидан сўнг иштирокчилар учун таниқли санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастури намойиш этилиб, она Ватанимиз тараннум этилган куй ва қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.