Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юрт ободлигига барча ўз ҳиссасини қўшмоқда
08:27 / 2023-08-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Обшир маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Туман штабида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қошидаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Раҳима Мирхолиқова бошчилигида маҳалладаги Кўчабоши аёллар ва “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари томонидан “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида уйма уй юрилиб, барча оилаларда хонадон маданиятини юксалтириш, хонадонларни обод ҳамда кўркам қилиш, қурилиш меъёрлари ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Хонадонларда соғлом турмуш тарзига риоя қилинганлик ва маиший гигиеник воситалар билан таъминланганлик ҳолати хатловдан ўтказилмоқда.  

[gallery-13112]

Вилоят ҳокими ўринбосари З. Хидирова раҳбарлигида барча туманлардан ташриф буюрган Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари - ҳоким ўринбосарлари, ижтимоий фаол хотин-қизлар ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари оилаларда ташқи деворлар ва томни таъмирлаш, хонадонларни, шу жумладан, ёрдамчи хўжалик биноларини қуриш ва таъмирлаш, улардан белгиланган гигиена талаблари асосида фойдаланишни йўлга қўйиш, ювиниш хонасини ташкил этиш ва жиҳозлаш, хонадоннинг санитария-гигиена, қурилиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб беришини таъминлаш, дераза ва ромларни бўяш, коммунал масалаларни ҳал этиш, чиқиндиларни олиб чиқиш каби тадбирлар юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқда. Ўрганиш жараёнида, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга гигиеник воситалар, уй-рўзғор буюмлари берилаётир.  

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА