French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юрт ҳимояси йўлида мардлик ва жасорат улуғланади
14:01 / 2025-08-30

Юрт ҳимояси йўлида жасорат кўрсатмоқ ҳар бир эр йигитнинг бурчидир асли. Ватанга садоқат билан жон фидо қилган аждодларимиз тарихимиз зарварақларига улуғ хотира билан муҳрланган ва бугунги кунларга ибрат тимсолидир.

Шундай аждодларимиздан бири Жалолиддин Мангуберди XIII асрдаги муғуллар босқинига қарши курашган, жасорат ва ватанпарварлик тимсолига айланган сардорлардан бири бўлган.

Бугун — 30 август куни Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий мукофоти — “Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилган.

Бу орден билан юрт ҳимояси йўлида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган, давлатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибидаги ҳарбий хизматчилар мукофотланади.

2000 йилда таъсис этилган орден 925 пробали кумушдан ясалган бўлиб, бешбурчак шаклдаги қиррали нурлар ичида, марказда — буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг зарҳал тасвири жойлашган. Бу образ — Ватан учун кураш, матонат ва озодлик рамзидир.

Мазкур орден тарихий хотирани асраш, миллий ифтихор ва ҳарбий шарафни эъзозлаш ифодасидир.

Бу сана — Ватанга хизмат қилиш ифтихорини улуғловчи тарихий кунлардан бири сифатида муҳимдир. 

А.РУСТАМОВ, ЎзА