French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юрт фидойисига эҳтиром кўрсатилди
06:03 / 2023-05-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Фарғона вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари маслаҳатчиси Музаффар Йўлдошев, шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм хизматчилари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Фарғона туманида яшовчи уруш фахрийси Ориф ота Мўминовни йўқлаб, унинг хонадонига ташриф буюрди.  

[gallery-11792]

Ориф ота меҳмонлар билан дилдан суҳбат қурди.

Мароқли суҳбат давомида отахон фашизм устидан қозонилган ғалабага халқимизнинг қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди. Ёшларни бугунги тинч-осойишта кунлар қадрига етиш, Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилишга ундади.  

Ёшлар томонидан отахон шарафига шеърлар айтилди. Юрт фидойисига байрам совғалари топширилди.  

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА