Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юрий Московский: Ўз-ўзини яккалаш даврида муҳожирларни қўллаб-қувватлаш адолатдан бўларди
11:59 / 2020-04-11

Москва шаҳри ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар билан ишлаш кенгашининг миграция масалалари бўйича комиссияси раиси Юрий Московский нима учун мигрантларга патент учун пул тўлаш муддатларини ортга суриш лозимлигини изоҳлаб берди.

Москва шаҳри ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар билан ишлаш кенгашининг миграция масалалари бўйича комиссияси раиси Юрий Московский нима учун мигрантларга патент учун пул тўлаш муддатларини ортга суриш лозимлигини изоҳлаб берди.

РФда COVID-19 тарқалиши туфайли карантин чоралари кўрилгач, мамлакат ҳудудида ишлаётган хорижлик фуқаролар жуда қийин шароитларга тушиб қолишди. Кўпчилик ишсиз ҳафталар эълон қилиниши ҳамда ўз-ўзини яккалаш тартиби жорий қилиниши муносабати билан ишидан ажралди. Чегаралар ёпилгани сабабли, улар Ватанларига ҳам қайта олмадилар.

Мигрантларнинг оддий кун кечириш учун ҳам маблағи чекланган, патентни узайтириш учун пул тўлаш эса жуда ортиқча.

Юрий Московский ўзи таклиф этаётган чора жуда яхши иқтисодий ва сиёсий самара беради, деб ишонмоқда.

Экспертнинг таъкидлашича, бу ерда гап нафақат патент, балки аванс тўловлари ҳақида ҳам кетяпти. Бир нарсани англаб етиш ва тушуниш керак, яъни кейинчалик ҳисоб-китоб бўлимига мурожаат қилиб, тўланган маблағнинг муайян қисмини қайтариб олиш ҳам мумкин.

"Бу ҳақда карантин бошлангандан буён гапириляпти: ё аванс тўловлари миқдорини камайтириш ёки патент бўйича карантин даври учун тўланадиган ушбу суммани тўлашни кечиктириш керак. Яна хорижий фуқаролар, энг аввало патент тўлаб ишлайдиганларнинг РФ ҳудудида бўлиш муддатларини бекор қилиш зарурлиги тўғрисида ҳам таклифлар бўлди. Зеро, ҳозир жуда кўпчилик карантин туфайли юртига кетолмаяпти, Россияда бўлиш муддати ҳам тугаяпти", - деган комиссия раиси.
Московскийнинг эътирофича, илгари сурилган таклифлар жуда адолатли ва муҳожирлар учун яхшигина ёрдам бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳукуматига мигрант-ватандошларимиз учун меҳнат патентлари тўловлари кечиктирилишини сўраб, расмий нота юборган эди.