Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллик байрами муносабати билан юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.
Ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, юртимизда қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашга, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ ҳуқуқшуносларга байрам муносабати билан махсус унвон – мартаба даражалари берилди.
Адлия вазирлигида махсус унвон ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
“2-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги юридик бошқармаси етакчи юрисконсульти Машрабжон Абдувалиев ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги юридик бошқармаси бош юрисконсульти Шерзод Солижановга берилди.
“3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси юридик бошқармаси бош юрисконсульти Иззатбек Ҳайитбаевга берилди.
Бундан ташқари, 31 нафар юридик хизмат ходими турли даражадаги махсус унвон – мартаба даражалари билан тақдирланди.
Махсус унвон – мартаба даражалари учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорида юридик хизмат ходимларига қўшимча ҳақ тўлаб бориши лозимлиги назарда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат фаолиятининг такомиллашуви жамиятда қонунийликни таъминлашнинг муҳим омилидир.
Адлия вазирлиги ахборот хизмати.