Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш қанча вақтда амалга оширилади?
Жавоб: Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш белгиланган тартибда юридик ёки жисмоний шахснинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш ишларини амалга оширувчи органга берган аризасига асосан амалга оширилади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан икки кунлик муддатда тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Асос: “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни.
(Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди).
Гулноза Бобоева, ЎзА